[go: up one dir, main page]

Jump to content

Адамсит

From Vikipediya

Адамсит, дигидрофенарсазин хлорид, ҲН(C6Ҳ4)2АсCл – сариқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 195°, қайнаш температураси 410°, зичлиги 1648 кг/м3, ҳидсиз. Сувда эримайди, органик эритувчиларда кам эрийди. Адамсит дифениламин (C6Ҳ5)2НҲ ва маргумуш (Ш)-хлорид АсCл3 дан ёки дифениламин хлоргидрат (C6Ҳ5)2НҲҲC1 ва маргумуш оксиди Ас2О3 дан олинади. Кимёвий барқарор, қиздиришга ва детонацияга чидамли. Биринчи жаҳон урушининг охирида заҳарловчи модда сифатида тавсия этилган. Юқори нафас йўлларини яллиғлантиради.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил