Абра
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Абра Абра провинсияси | |
---|---|
17°35′0″Н 120°45′0″Э / 17.58333°Н 120.75000°Э | |
{{{минтақа_тури}}} | Осиё |
Абра, расман Абра провинсияси, Филиппиннинг Cордиллера маъмурий минтақасида жойлашган 3-тоифадаги провинсия ҳисобланади.Абра провинсиясининг маркази Бангуэд муниципалитетидир. Абра провинсияси шимоли-ғарбда Илоcос Норте, шимоли-шарқда Апаяо, шарқда Калинга, жануби-шарқда Моунтаин провинсияси ва жануби-ғарбда Илоcос Сур билан чегарадош.
Этимологияси
[edit | edit source]Абра испанча „абре“ сўзидан олинган бўлиб, „дарра“, „ўтиш“, „бузиш“ ёки „очиш“ деган маънони англатади. Бу сўз биринчи марта испанлар томонидан Абра дарёсининг Ғарбий Филиппин денгизига қўйилиш жойи „Банаоанг делтасини“ (Рио Гранде де Абрани) белгилаш учун ишлатилган[1].
Тарихи
[edit | edit source]Мустамлакачиликдан олдинги давр
[edit | edit source]Абранинг дастлабки аҳолиси Бонтоcс ва Ифугаосларнинг аждодлари эди.Бу аҳоли кейинчалик Моунтаин провинсиясига кўчиб ўтишган. Дастлабки аҳолининг бошқа қатламини Тинггуианлар (ёки Итнеглар) ташкил этган.
Испания мустамлакачилиги даври
[edit | edit source]Тинггуианлар номи биринчи марта 1585-йилда Доминго де Салазарнинг Испания қиролига ёзган мактубида тилга олинган.
1598-йилда Бангуэд шаҳри испан-Илоко қўшинлари томонидан босиб олинди. Шаҳар эгалланганидан сўнг ўзларининг миссионерларини маҳаллий аҳолидан ҳимоя қилиш учун испанлар ўзларининг гарнизонларини туздилар. Шу йўл билан испанлар Тинггуианларни христианлаштиришлари ва ҳудуддаги олтин конларини топишни режалаштиришган эди.
Бангуэд, Виган ва Бантай шаҳарлари испан миссионерлари қарамоғида бўлган. Фр. Эстебан Марин ва Фр. Агустин Минон 1598-йилдаёқ Бангуэдда испания миссиясини ташкил этишган. Испания мустамлакаси остидаги ҳудудларга 1612-йил 5-апрелда Фр. Педро Cолумбо биринчи вазир этиб тайинланди. Аугустинианларнинг бу ҳаракатига Доминиcаннинг Нарваcан вазирлигини эгаллаши сабаб бўлганга ўхшайди. Доминиcанлар Нарваcанни Абра шаҳрининг бошқа ҳудудларини ҳам христианлаштириш учун миссионерлик марказига айлантирмоқчи бўлишди.Ушбу Доминиcанларнинг ҳаракатини назорат қилиш учун Аугустинианлар Бангуэд шаҳрида вазирлик лавозимини ташкил қилишди.
Бантайдаги черков руҳонийси Фр. Жуан Парежа ОСА Абра провинсиясини конвертация қилишга раҳбарлик қилди ва шунинг учун 1626-йилда провинсияга келди.
Фр. Жосе Поланcо „ОП“ Абра провинсияси конвертациясига ҳисса қўшди. Фр. Жосе Поланcо 1679-йилда Абра провинсиясида вафот этган. Маҳаллий аҳоли уни авлиё деб ҳисоблашган.
Фр. Бернардино Лаго „ОСА“ ХИХ асрнинг бошларида провинсияга келган. 1823-йилда Фр. Бернардино Лаго Пидиган шаҳрида ўз иш фаолиятини бошлаган. 25 йилдан сўнг Фр. Бернардино Лаго бу шаҳарда мингга яқин христианлик марказларини ташкил қилган. Улар орасида қуйидаги шаҳарлар ҳам мавжуд эди:
- Таюм, 1803-йил
- Сан-Грегорио, 1829-йил
- Пидиган, 1823-йил
- Ла Паз, 1832-йил
- Буcай, 1847-йил
- Сан Жосе, 1848-йил
- Виллавиэжа, 1862-йил
- Сан Қуинтин, 1868-йил
- Долорес, 1882-йил
- Пилар, 1882-йил
- Сан Жуан, 1884-йил
- Алфонсо ХИИ, 1884-йил
Дастлаб Абра ҳудуди „Эл Абра де Виган“ („Виганнинг очилиши“) деб номланган.Филиппинни Британия империяси ишғол қилган вақтда Габриэла Силанг ва унинг қўшини Илоcосдан Абра провинсиясига чекинишга мажбур бўлган.
1818-йилда Илоcос минтақаси Илоcос Норте ва Илоcос Сурга бўлинган. 1846-йил 9-октябрда Абра провинсияси ва губернаторнинг қароргоҳи Буcайда жойлашган мустақил вилоятга айланди. 1863-йилда пойтахт вилоятнинг энг қадимги шаҳри Бангуэдга кўчирилди. Бу 1899-йилда америкаликлар келгунига қадар шундай бўлиб қолди.
Америка даври
[edit | edit source]1908-йилда Филиппин ҳукумати Абранинг молиявий қийинчиликларини ҳал қилиш учун уни Илоcос Сур таркибига қўшиб олди. 1917-йил 9-мартда Филиппин Ассамблеяси 2683-сонли қонунга биноан Абрани провинсия сифатида қайта ташкил этди[2].
Иккинчи жаҳон уруши
[edit | edit source]1942-йилда Япония қўшинлари Филиппинни босиб олди ва Абра провинсиясини эгаллаб олди.
Абра провинсияси Филиппин Ҳамдўстлиги кучлари ва маҳаллий Cордиллеран партизанлари томонидан 1945-йилда иккинчи Жаҳон уруши охирида Абра жанги пайтида озод қилинган.
Яқин тарихи
[edit | edit source]Cордиллера қабилаларининг ҳуқуқлари учун курашган инқилобчи марксист руҳоний Cонрадо Балwег салиб юришини Абрада провинсиясида бошлаган. 1987-йилда Балwег гуруҳининг аъзолари билан тинчлик келишувига эришганидан сўнг Филиппин ҳукумати Абрани ўз ичига олган Cордиллера маъмурий ҳудудини ташкил қилди[3].
Географияси
[edit | edit source]Абра провинсияси Лусон оролидаги Cордиллера маъмурий ҳудудининг ғарбий қисмида жойлашган.У шимоли-ғарбда Илоcос Норте, шимоли-шарқда Апаяо, шарқда Калинга, жануби-шарқда Моунтаин провинсияси ва жануби-ғарбда Илоcос Сур провинсиялари билан чегарадош ҳисобланади. Абра провинсиясининг умумий ер майдони 4,165.25 сқуаре километре ор 1,608.21 квадрат миляни ташкил қилади.
Провинсия ғарбда Илоcос тоғ тизмалари ва шарқда Марказий Cордиллера билан чегараланган. Абра дарёси провинсия ҳудудини иккига бўлиб оқиб ўтади ва Долорес муниципалитети яқинидаги шарқий тоғ тизмасидан бошланувчиТинег дарёсига қўшилади.
Абра провинсияси 27 та муниципалитетдан иборат бўлиб, уларнинг барчаси Абранинг Абранинг ягона Конгресс округига ҳудудига киради.
Муниципалитетлар | Аҳолиси | ||
---|---|---|---|
2020-йил | |||
Бангуэд | † | 48,163 | |
Болиней | 3,573 | ||
Буcай | 17,115 | ||
Буcлоc | 2,501 | ||
Дагуиоман | 2,088 | ||
Данглас | 4,192 | ||
Долорес | 11,315 | ||
Ла Паз | 15,437 | ||
Лаcуб | 3,403 | ||
Лагангиланг | 14,255 | ||
Лагаян | 4,499 | ||
Лангиден | 3,198 | ||
Лиcуан-Баай (Лиcуан) | 4,689 | ||
Луба | 6,339 | ||
Малибcонг | 3,428 | ||
Манабо | 10,761 | ||
Пеñаррубиа | 6,640 | ||
Пидиган | 12,185 | ||
Пилар | 10,223 | ||
Саллападан | 6,622 | ||
Сан Исидро | 4,574 | ||
Сан Жуан | 9,867 | ||
Сан Қуинтин | 5,438 | ||
Таюм | 14,467 | ||
Тинег | 5,097 | ||
Тубо | 5,699 | ||
Виллавиcиоса | 5,392 | ||
Умумий | 250,985 |
Демография
[edit | edit source]2020-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш кўрсаткичларида Абра провинсияси аҳолиси 250 985 кишини ташкил этди. Аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километр майдонга 60 кишидан тўгри келади.
Абра аҳолсининг асосий қисмини Илоcано кўчманчиларининг авлодлари ва Тинггуиан қабиласи аъзолари ташкил қилади. 2000-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида Илоcано кўчманчилари умумий аҳолининг 71,94 % ини ташкил қилиши аниқланди. Тинггуиан қабиласининг авлодлари эса умумий аҳолининг 18,7 % ини ташкил қилган. Провинсиядаги бошқа этник гуруҳлар ибанаглар (4,46 %), Итнеглар (3,17 %) ва Тагалоглар (0,42 %) дан иборат[4].Провинсиядаги асосий тиллар Илоcано[5] ва Итнег[6] тиллари ҳисобланади.
Аҳилининг этник таркиби (2000)[4] | ||||
---|---|---|---|---|
Этник таркиби | Рақам | |||
Илоcано | 71.94% (150,457) | |||
Тинггуиан | 18,70% (39,115) | |||
Ибанаг | 4.46% (9,334) | |||
Итнег | 3.17% (6,624) | |||
Тагалог | 415.5% (869) | |||
Бошқалар | 1.04% (2,175) | |||
Бошқа хорижий этник гуруҳлар | 7.65% (16) | |||
Аниқланмаган | 265.84% (556) | |||
Иқтисодиёт
[edit | edit source]1990-йил ҳолатига кўра Абра провинсиясида 743 коттеж саноати мавжуд бўлиб, улардан 208 таси Савдо ва саноат департаментида(Филиппин) рўйхатга олинган. Мамлакат аҳолисининг 59 % и ҳунармандчилик билан шуғулланади.
Абра иқтисодиёти қишлоқ хўжалигига асосланган. Қишлоқ хўжалигидаги асосий экинлар шоли, сабзавотлар ва илдизмевалар ҳисобланади. Савдо маҳсулотларига қаҳва, тамаки ва кокос киради. Аҳоли чорвачилик учун кенг яйловлардан фойдаланади.
Инфратузилма
[edit | edit source]Қувват тақсимоти
[edit | edit source]Ҳукумат
[edit | edit source]Собиқ ҳарбий ва сайланган губернаторлар рўйхати[7]:
- Дон Рамон Тажонера ва Марзал (ҳарбий губернатор): 1846-?
- Дон Эстебан де Пенаррубиа (ҳарбий губернатор): 1868-?
- Полковник Wиллиам Боwен (ҳарбий губернатор): 1901-йил
- Жуан Г. Вилламор (губернатор): 1902-1904
- Жоақуин Ж. Ортега (губернатор): 1904-1914
- Росалио Г. Эдуарте (губернатор): 1914-1916
- Жулио В. Борбон (губернатор): 1916-1922
- Виргилио В. Валера (губернатор): 1922-1925
- Эустақио П. Пуругганан (губернатор): 1925-1930
- Виргилио В. Валера (губернатор): 1930-1936
- Биэнвенидо Н. Валера (губернатор): 1936-1939
- Эустақио П. Пуругганан (губернатор): 1939-1941
- Бернардо В. Байқуэн (губернатор): 1941-1944
- Заcариас А. Cриспин (губернатор): 1944-1946
- Жуан C. Бриллантес (губернатор): 1946-1947
- Луис Ф. Берсамин (губернатор): 1947-1951
- Луcас П. Паредес (губернатор): 1951-1953
- Вене Б. Пе Бенито 1953-йилда губернатор вазифасини бажарувчи эди
- Эрнесто П. Парел (губернатор): 1953-1954
- Жосе Л. Валера 1954-1963
- Cармело З. Барберо (губернатор): 1963-1965
- Петронило В. Сеарес (губернатор): 1965-1971
- Габино В. Балбин (губернатор): 1971-1977
- Артуро В. Барберо (губернатор): 1977-1984
- Андрес Б. Бернос (губернатор): 1984-1986
- Виcенте П. Валера (губернатор): 1986-1987
- Буэнавентура В. Буэнафе 1987-йилда губернатор вазифасини бажарувчи эди
- Виcенте Й. Валера (губернатор): 1988-1998
- Cонстанте Б. Cуланген 1998-йилда губернатор вазифасини бажарувчи эди
- Мариа Зита Cлаустро-Валера (губернатор): 1998-2001
- Виcенте Й. Валера (губернатор): 2001-2007
- Эустақио П. Берсамин (губернатор): 2007-2016
- Мариа Жоселйн Валера Бернос (губернатор): 2016-йилдан ҳозирги кунгача
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ "Тҳе Илоcос Ревиэw Волуме 19 - 1987". Тҳе Илоcос Ревиэw (Арнолдус Пресс, Инc.). ИССН 0019-2538.
- ↑ „Аcт Но. 2683; Ан Аcт то Аутҳоризе тҳе Сегрегатион оф тҳе Субпровинcе оф Абра фром тҳе Провинcе оф Илоcос Сур анд тҳе Реэстаблишмент оф тҳе Формер Провинcе оф Абра, анд фор Отҳер Пурпосес.“. Супреме Cоурт Э-Либрарй (1917-йил 9-март). Қаралди: 2016-йил 18-март.
- ↑ „Эхеcутиве Ордер Но. 220; Cреатинг а Cордиллера Административе Регион, Аппроприатинг Фундс Тҳерефор анд фор Отҳер Пурпосес“. Тҳе ЛаwПҳил Прожеcт (1987-йил 15-июл). — „Сеc. 2. Территориал Cовераге. Фор пурпосес оф тҳе CАР, тҳе регион шалл cонсист оф тҳе провинcес оф Абра, Бенгуэт, Ифугао, Калинга-Апаяо анд Мт. Провинcе анд тҳе чартеред cитй оф Багуио. Унтил отҳерwисе провидед бй тҳе Cордиллера Эхеcутиве Боард (CЕБ), тҳе сеат оф тҳе CАР шалл бе Багуио Cитй.“. Қаралди: 2016-йил 29-июл.
- ↑ 4,0 4,1 „Абра: Ҳоусинг Унит Оccупанcй Рате Неарс 100%; Табле 5. Ҳоусеҳолд Популатион бй Этҳниcитй анд Сех: Абра, 2000“. Пҳилиппине Статистиcс Аутҳоритй (2002-йил 3-апрел). 2012-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-декабр.
- ↑ Далбй, Андреw. Диcтионарй оф Лангуагес: Тҳе Дефинитиве Референcе то Море Тҳан 400 Лангуагес. Cолумбиа Университй Пресс, Фебруарй 18, 2004 — 264-бет. ИСБН 978-0-231-11569-8.
- ↑ Трён, Даррелл Т.. Cомпаративе Аустронесиан Диcтионарй: Ан Интродуcтион то Аустронесиан Студиэс. Ратзлоw-Друcк, 1994 — 171-бет. ИСБН 3-11-012729-6.
- ↑ Гаиони, СВД, Фр. Доминиc Т.. Ҳисториcал Ҳигҳлигҳц оф тҳе Провинcе оф Абра Фром 1585 то 1920.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Медиа релатед то Абра (провинcе) ат Wикимедиа Cоммонс
- Геограпҳиc дата релатед то Абра (провинcе) ат ОпенСтреэтМап
- Ҳисторй артиcлес анд линкс он Буcай анд Абра