[go: up one dir, main page]

Jump to content

Абсурдизм

From Vikipediya

Абсурдизм (ингл. абсурд сўзидан) - инсониятнинг ҳаёт маъносини топиш йўлидаги ҳаракатлари мантиқсизлигига ишонувчи, бундай маънонинг ўзи мавжуд эмаслигини таъкидловчи фалсафий оқим. Абсурдизм экзистенсиализм тоифасига киради.

Абсурдизм ғоялари ХИХ аср файласуфи, даниялик Сøрен Киэркегаард томонидан шакллантирила бошланди. Киэркегаард фикрларининг экзистенсиалист тизимига қо'шилишига эса франсуз файласуфи ва адиби Алберт Cамус ёзган Сизиф Асотири китоби туртки бўлди. Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнгги вайронагарчиликлар ва иқтисодий тушкунлик одамлар орасида абсурдист қарашларни кучайтирди.

Сøрен Киэркегаарднинг қараши

[edit | edit source]

Cамус'дан бир аср аввал Сøрен Киэркегаард олам мавжудлигининг мазмунини ахтариш бема'ни эканлиги ҳақида кўп ёзган. Киэркегаард'га кўра:

Ҳаётнинг маъносиз эканлигига энг яхши исбот унинг маъноси борлигини исботлаш учун келтирилаётган аргументлардир.


Алберт Cамус

[edit | edit source]

Алберт Cамус "Сизиф Асотири"да одамларни Сизиф каби чўққига тош итариб чиқаётгани, лекин бу тош алал-оқибат яна пастга тушиб кетгани учун кетган барча самар бекор бўлишини таъкидлайди. Одамларнинг барча ҳиссиётлари ва амаллари сукут сақловчи, совуқ олам фонида абсурд эканлигини кўрсатади.

Мавжудликнинг абсурд эканлигини англаб етган киши олдида учта йўл қолади: худкушлик, динга берилиш ёки абсурдликни қабул қилиб, яшашда давом этиш. Cамус'га кўра худкушлик ҳаёт яшаш учун арзимайди, деган қарорга келишдир. Бу танлов "ҳаёт ҳаддан ташқари узундир", иборасини билдиради. Диний ҳаётга берилиш эса абсурдни ўз-ўзини алдаш билан алмаштириш демакдир, деган фикр илгари сурилади. Cамус инсон яшашда давом этиш билан бирга ҳаётнинг абсурд эканлигини қабул эца, асл озодликка эришишини сўйлайди.

Ҳаёт маъноси

[edit | edit source]

Абсурдизмга кўра инсон ҳаётда якка бир аниқ маъно мавжуд эмас. Ҳеч бир жонзот, ҳеч бир тириклик, ҳеч бир сайёра, ҳеч бир олам, қо'йинки, борлиқдаги ҳеч бир нарса муайян бир мақсад билан яратилмаган. "Агар олам худо томонидан яратилиб, инсонлаарнинг тирик эканидан маъно Яратганга хизмат ва ибодат этишда бўлса-чи?", - деган иддаоларга Киэркегаард "Худонинг мавжудлигидан маъно нима?" деган савол билан жавоб қайтаради. Киэркегаард худо агар бор бўлса, унинг мавжудлигида ҳам ҳеч қандай маъно йўқ, дейди ва шундай қилиб худога ишониш ҳам абсурддир, фикрига келади.

Танқид

[edit | edit source]

Экзистенсиалист танқидчиларга кўра ҳаёт маъносини одамларнинг ўзлари ярата олишларини уқтиришади. Киши ўз олдига бирор мақсадни қўйиб, унга эришишга ҳаракат қилиши ҳаёт маъноси бўла олади, дейишади. Бироқ абсурдистлар бу маъно вақтинчалик эканлигини, мақсадга эришилгандан кейин яна бўшлиқ пайдо бўлишини айтишади.

Яна қаранг

[edit | edit source]