[go: up one dir, main page]

Jump to content

Атолл

From Vikipediya
Атолл

Атолл (малдивча атолу сўзидан) – ҳалқасимон маржон ороллари. Очиқ денгизларда учрайди. Атолл чўккан вулкан ороллари қирғоғидаги маржон рифларидан пайдо бўлган. Тропик кенгликларда очиқ денгизда, айниқса Тинч океаннинг марказий қисмида, ба’зида архипелаг тарзида учрайди. Кўпинча Атолл ҳалқаси ичидаги сув (чуқ. 100 м дан ошмай-ди) денгиз билан туташиб, қўлтиқ ҳосил қилади. Улар унча катта бўлмайди, фақат айримлари ҳалқасининг диаметри 50 км ва ундан ошади. Ба’зи Атолл қўлтиғи кемалар тўхташи учун қулай.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил