Опера
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Опера (лотинча: опера – „меҳнат маҳсули“, „асар“)[1] – мусиқали драматик санъат жанри. Опера қоришма (синтетик) жанр бўлиб, ўзида бир нечта санъат турларини мужассам этади; унда драматургия, мусиқа, тасвирий санъат ва рақс санъати шакллари яхлит саҳнавий жараёнда узвий боғланади. Лекин мусиқа улар орасида етакчи ўрин эгаллайди. Операнинг адабий асоси – либретто (таржимаси „китобча“) даги воқеалар мусиқий драматургия воситалари билан, аввало, вокал мусиқа шаклларида гавдалантирилади. Қаҳрамонларнинг ҳиссий кечинмалари, асосан, яккахон хонандалар ижросидаги ария, каватина каби тугал мусиқа лавҳаларида ўз ифодасини топади. Операдаги речитатив тугал мусиқа шаклларини ўзаро боғлаб, мусиқий драматургия жараёнида муҳим вазифалар бажаради. Турли вокал ансамбл (дуэт, трио ва бошқалар) ларда қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатлари, драматик воқеалар ўз аксини топади. Хор рўй бераётган воқеаларнинг изоҳловчи воситаси вазифасини бажаради, унинг ёрдамида халқ ҳаёти лавҳалари гавдаланади. Операда оркестр ҳам катта ўрин эгаллайди: вокал шаклларга жўр бўлади, мустақил чолғу қисм (антракт, увертюра, интродуксия ва бошқалар) ларда вазиятнинг мазмунини очиб беради, ҳар бир саҳнанинг руҳий ҳолатини ифодалашга ёрдам беради. Операнинг тузилиши унинг ғоявий мақсадига, сюжет хусусиятларига, мусиқий-ижодий мактаб анъаналари ва услубларига ҳамда композиторнинг ижодий тафаккурига боғлиқ.
Опера санъатнинг алоҳида тури сифатида ХВИ аср охирида Флоренсия (Италия) да юзага келди: Жаcопо Перининг „Дафне“ (1598) ва „Эуридиcе“ (1600) асарлари. Опера кейинчалик Европанинг бошқа мамлакатларида тарқалиб, тарихий ривожи давомида турли хилларига эга бўлди: франсуз „лирик трагедияси“ (Жеан-Баптисте Луллй, Жеан-Пҳилиппе Рамеау) ва катта опера (Лоуис Ауберт, Гиаcомо Меербеэр), италян опера-сериа – жиддий опера (Алессандро Сcарлатти ва Неаполитан опера мактаби) ва Буфф-опера (Гиованни Баттиста Перголеси, Гиованни Паисиэлло, Домениcо Cимароса), немис зингшпили (И. Хиллер, Wолфганг Амадеус Мозарт ва бошқалар), инглиз баллада операси (Ж. Пепуш), испан сарсуэла ва тонадиляси (В. Гарсиа) ва бошқа ХВИИИ аср Европа композиторлик ижодиётида Шарқ, хусусан, ўзбек мавзуларига қизиқиш кучайган ва Италияда Алессандро Сcарлатти (1706), Ниcола Порпора (1730), Антонио Вивалди (1735), А. Саккини (1773), А. Сапиенса – угли (1828), Германияда Г. Гендел (1724) ва Г. Телеман (1729) лар Амир Темурни ўз операларида бош қаҳрамон сифатида гавдалантиришган. Мазкур қизиқиш ХИХ–ХХ асрларда янада кенгайиб бевосита Ўзбекистон билан боғлиқ асарлар Англия, Арманистон, Белоруссия, Россия ва бошқаларда кўпайди. ХИХ асрда романтик опера ривож топди (К. М. Вебер, В. Беллини, Г. Доницетти ва бошқалар), янги миллий опера мактаблари юзага келди (Россияда – М. Глинка ва А. Даргомижский, Полшада С. Монюшко, Чехияда Б. Сметана, Венгрияда Ф. Эркел, Украинада С. Гулак-Артемовский, Грузияда М. Баланчивадзе ва бошқалар). ХХ асрда опера– оратория (А. Онеггер), опера–кантата (К. Орф), камер опера (Ф. Пуленк), қўшиқ операси (К. Вайл), рок-опера (Э. Л. Уэббер) каби янги турлари юзага келди, опера жанри модернизм йўналишлари (импрессионизм – К. Дебюсси, экспрессионизм – Р. Штраус, А. Шёнберг , А. Берг, неоклассицизм – Ф. Бузони, И. Стравинский ва ҳоказо) таъсирида ривож топди. К. Монтеверди, Ж. Россини, Ж. Верди, Ж. Пуччини, К. В. Глюк, Wолфганг Амадеус Мозарт, Р. Вагнер, Л. Керубини, Ш. Гуно, Ж. Визе, М. Мусоргский, П. Чайковский, С. Прокофев, Д. Шостакович, Б. Барток, 3. Кодай, Б. Бриттен, Ж. Гершвин ва бошқа опера санъати ривожига улкан ҳисса қўшишди.
Ўзбекистонда опера жанри ўзбек мушкели драмасининг ривожи асосида, шунингдек, чет эл мумтоз операсининг таъсирида юзага келган. ХИХ асрнинг охири – ХХ аср бошларида Тошкентга бир нечта (грузин – 1894; 1907–1915-йилларда – италян, татар, рус, озарбайжон) опера труппалари гастролга келган. 1918-йилдан Тошкентда Рус опера театри ўз фаолиятини бошлаган. 1929-йилда М. Қориёқубов ташаббуси билан ўзбек мусиқали театри ишга тушди. Унинг репертуари, асосан, мусиқали драмалардан иборат бўлган. Мазкур театр саҳнасида ўзбек тилида қўйилган биринчи опералар – „Эр Тарғин“ (Й. Брусиловский, 1937) ва „Наргиз“ (М. Магомаев, 1938)дир. ўзбек опера ва балет труппаси Ўзбек мусиқали театри заминида юзага келиб, 1939-йил С. Василенко ва М. Ашрафийнинг „Бўрон“ операси билан ўз фаолиятини бошлаган. Дастлабки ўзбек опералари ўзбек ва рус композиторларининг ижодий ҳамкорлиги натижасида ҳамда Ўзбекистонда ижод қилган рус композиторларининг маҳаллий мавзудаги ижодида ривож топган (Р. Глиэр, Т. Содикрв, „Лайли ва Мажнун“, 1940; „Гулсара“, 1949; А. Козловский, „Улуғбек“, 1942). Шу даврда ўзбек тилида жаҳон мумтоз опера намуналари (Ж. Бизенинг „Кармен“, 1944; П. Чайковскийнинг „Евгений Онегин“, 1947 ва бошқалар) ҳам саҳналаштирилди. Кейинчалик ўзбек композиторларининг афсонавий-романтик, тарихий, лирик, замонавий мавзулардаги мустақил опералари пайдо бўлди: „Дилором“, „Шоир калби“ (М. Ашрафий), „ҳамза“ (С. Бобоев), „Хоразм қўшиғи“ (М. Юсупов) ва бошқа Биринчи ўзбек ҳажвий операси „Майсаранинг иши“ (С. Юдаков) бўлиб, бир нечта чет мамлакатлар театрларида қуйилган. „Ёрилтош“ (С. Бобоев) биринчи ўзбек болалар операсидир.
1970–1980-йиллари ўзбек композиторлари опера жанрини мавзу жиҳатидан бойитишди. Шу давр ичида тарихий – „Мангулик“ (У. Мусаев), „Фидойилар“ (С. Бобоев), замонавий – „Садоқат“ (Р. Абдуллаев), атоқли шахсларга бағишланган – „Суғд элининг қоплони“ (И. Акбаров), „Зебуннисо“ (Сайфи Жалил), „Алишер Навоий“ (М. Бурҳонов), шунингдек, камер опералар – „Соҳилда тўқнашув“ (Н. Зокиров), „Она қалби“ (Ҳаб. Раҳимов) ва бошқа опералар саҳналаштирилди.
Мустақиллик даври ўзбек операларида жанр талқини, мавзу ва мазмун доираси янада кенгайтирилиб, бойитилди: жаҳон мумтоз адабиёти (Н. Зокировнинг Шакеспеаре трагедиялари асосида яратилган „Ҳамлет“ ва „Макбет“ опера-дилогияси), ҳозирги замон ижтимоий муаммолари (Н. Зокировнинг „Мухторият“ опера-фарси, опера Абдуллаеванинг „Вафо“, Ф. ЯновЯновскийнинг „Оркестр“ опералари), тарихий шахслар сиймолари (М. Бафоевнинг „Ал-Фарғоний“) ва фалсафий мавзулар (И. Акбаровнинг „Ибтидо хатоси“ операораторияси) опера жанрини кейинги ривожини белгилади. Мазмунни талқин қилишда асосий урғу миллий ҳамда умумбашарий маънавий қадриятларни тараннум этишга, мураккаб вазият ва психологик ҳолатларни чуқур ифода этишга қаратилди. Бу даврда ўзбек композиторлари опера асарларида ўзбек халқ мусиқа мероси ва миллий ижрочилик анъаналарини замонавий ифода ва техник воситалар билан узвий боғлашга аҳамият бердилар.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Охфорд Энглиш Диcтионарй, 3-нашр, „опера (Wайбаcк Мачине сайтида 3 Жулй 2023 санасида архивланган)“.
Адабиётлар
[edit | edit source]- Муродова, Дилера; Ғафурбеков. Тўхтасин. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
- Пеккер Й., „Узбекская опера“, Москва, 1984-йил.
- Муродова Д., „Мустақиллик даври Ўзбекистон композиторлик ижодиёти тўғрисида“, Мусиқа ижодиёти масалалари, Тошкент, 2002-йил.