От спорти
От спорти (лотинча: эқуэстер, эқуэстр-, эқуус, 'от')[1] — отда юриш мусобақаси. Асосий турлари: от йўрттириш; конкур-иппик (тўсиқлардан сакраб ўтишнинг юксак тури); уч кураш (манежда юриш), далада синаш (йўдда юриш, стипл-чейз, кросс) ва тўсиқлардан сакраш; пойга, отда ов қилиш, от устида машқ қилиш ва бошқа милоддан аввалги 680-йилдан бошлаб антик Олимпиада ўйинлари дастурига от араваларда мусобақалар киритилган эди. Отда юришнинг махсус мактаби 16-аср бошида Италия, Франсия, Испания, Австрияда пайдо бўлди. Ўрта Осиё, Закавказе, Шимолий Кавказ, шунингдек, казаклар яшайдиган жойлар (Дон, Кубан, Урал, Терек)да қадимги замонлардан миллий от ўйинлари ривожланган. Ўзбекистон ҳудудида От спорти тахминан 3 мингйиллик тарихга эга. Улоқ (кўпкари), оломон-пойга, "ағдариш", "қиз қувди" халқнинг оммавий миллий от спорти ўйинлари ҳисобланиб келган.
Ҳозирги замон от спорти 1900-йилдан Олимпиада ўйинларидан жой олган. 1953-йилдан жаҳон ва Европа чемпионатлари ўтказилади. От спорти халқаро федерацияси — ФЕИ (1921-йил тузилган) 100 га яқин мамлакат миллий федерацияларини бирлаш-тиради. Ўзбекистон от спорти федерацияси унга 1993-йилдан аъзо.
20-асрнинг 30-йиллари бошида Ўзбекистонда ДОСАРМ (Армияга кўмаклашувчи кўнгилли жамият) ташкил қилинган эди. Унда армиянинг кавалерия қисмлари учун отлиқлар тайёрланарди. 1953-йил ДОСАРМ от спорти клуби ДОСААФ (Армия, авиация ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамият) от спорти клубига айлантирилди. Шу йилдан ўтказила бошлаган бутуниттифоқ му-собақаларида ўзбек спорт усталари му-ваффақиятли қатнашган. Александр Киселёв, Жўра Алимов, Владимир Арафев, Роза Багаутдиновадан иборат жамоа аъзолари ДОСААФ мамлакат кубо-гини қўлга киритдилар (1954). 1960-йилгача От спорти фақат пойтахт Тошкентдаги ягона спорт клуби базасида ривожланган бўлса, кейинги ўн йил оралиғида рес-публикада бир қанча От спорти клублари ва сексиялари очилди. Халқаро тоифадаги спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий М. Исмоилов, шунингдек, В. Дворянинов, А. Абдуқодиров, Ю. Ковшов, Искандар ва Иброҳим Йўддошев, В. Петров, С. Лисицин, А. Танковлар олимпиада ўйинлари, жаҳон ва Европа чемпионатларида, бошқа халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этдилар. 1990-йилгача От спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бу мусобақаларда 50 дан ортиқ медални қўлга киритган.
Ўзбекистонда республика От спорти олий маҳорати мактаби, 3 та олимпия захиралари мактаби ва 5 та болалар ҳамда ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатади (2003). Ҳар йили От спорти бўйича республика чемпионати ўтказилади. 1997-йилдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мустақил равишда халқаро мусобақаларда қатнашади. Ўзбекистонликлар жаҳон кубоги мусобақаларида тўсиқлардан сакраш бўйича 1-ўринни эгаллади (2003-йил, Бишкек шаҳри), Ғайрат Назаров "Ковум" лақабли отида жаҳон кубогини қўлга киритди (1998, Олмаота), Сергей Шмелев, Искандар Йўлдошев, Александр Мартинов, Анна Лисяк совринли ўринларни эгалладилар.[2]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ „эқуэстриан – дефинитион оф эқуэстриан бй тҳе Фреэ Онлине Диcтионарй, Тҳесаурус анд Энcйcлопедиа“. Тҳефреэдиcтионарй.cом. Қаралди: 2013-йил 1-июл.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар
[edit | edit source]Викиомборда От спорти ҳақида туркум мавжуд |
- Интернатионал От спорти федерацияси расмий бош саҳифаси (ингл.)
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |