фол
[edit]
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
[edit]фол
Айтилиши
[edit]Этимологияси
[edit]а. жЛа — яхши аломат, хайрли бел-ги, нишона
Маъновий хусусиятлари
[edit]Маъноси
[edit]1 Бирор нарсага (мае., қўл, китоб, майда тош, қарта, ойнага) қараб, киши билишга қизиққан нарса ёки ҳодиса-ни одиндан "айтиб бериш", башорат қилиш. Бир тангани кўриб, димоғи чоғ бўлиб, олдида-ги фол ёғочини кўлига олиб, суф-куф, деб дам солиб, китобнинг устига ташлабди. "Эр-таклар". Бахтингиз бор эканки, мендай қўли енгил, дами ўткир ромчига йўлиқдингиз: мана, фол айтиб турибди, сизни юк босибди.. К. Яшин, Ҳамза.
- Фол очмоқ (ёки боқмоқ, кўрмоқ) 1) киши билишга қизиққан номаълум воқеа, ҳоди-саларни гўё олдиндан айтиб беришга урин-моқ ёки олдиндан "билмоқ", айтиб бермоқ. Узок варақлаб ўлтирди-да, сўнгра отасининг китобга караб фол очиши эсига тушди. А. Қаҳҳор, Сароб. Одамлар Аҳмад махдумни "мунажжим", яъни юлдузлар юзидан фол кўрадиган деб билардилар. С. Айний, Эсда-ликлар; 2) бирор нарса ҳақида тахмин; фараз қилмоқ. Турли-туман миш-миш гаплар. Одамлар аниқ бир тасаввурга эга бўлмагани учун ҳар ким ўз ҳолича фол очарди. Н. Сафаров, Оловли излар. Фол очтирмоқ (ёки боқтирмоқ, кўрсатмоқ) Ўзи қизиққан но-маълум воқеа, ҳодисани (бирор кимса ёки нарса тақдирини) билиш учун фолбинга мурожаат қилмоқ. Мен кетай. Дадамга фол очтиргани кетяпман.. С. Зуннунова, Гулхан.
2 кўчма Бирор нарса ҳақидаги тахмин; чама, фараз. Ҳақиқатан, бирон ой ўтмас-дан, Ўринбой отанинг фоли тамоман тас-диқланди. Ойбек, Қуёш қораймас.
3 кўчма Бирор иш ёки хатти-ҳаракатнинг қандай тугалланганини кўрсатувчи белги, нишона. [Қулмуҳаммад:] Бугун тонг билан Жалолиддинни ҳибсга олибдилар. [Гули:\ Ё раббий! Бу ёмон фол. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий. Айниқса мулла Абдураҳмон ҳануз Раънонинг эрга берилмаганлиги хабари-ни эшитгач, бу тасодифни истиқболнинг хайрли фоллари сирасига киритди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.
Синонимлари
[edit]Антонимлари
[edit]ФОЛ. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.
Таржималари
[edit]фол
- Озарбайжонча: фал
Русча ру
фол
гадание, ворожба; предсказание; ◆ ~ очмоқ, ~ кўрмоқ, ~ боқмоқ, гадать, предсказывать; ворожить; ◆ ~ очирмоқ, ~ боқизмоқ обращаться к гадалке, предсказателю; ◆ ~инг тўғри келмади (чиқмади) твоё предсказание не сбылось; ◆ менинг ~имча по моему предположению, по моей догадке;
2 предзнаменование, примета; ◆ ёмон ~ недобрая примета; ◆ хайрлик ~ доброе предзнаменование.