Невралгия
Невралгия (қадимги юнонча: νεῦρον – „нерв“ + ἄλγος – „оғриқ“) – сезувчи нерв толаларининг зарарланиши ҳисобланади. Нерв толалари бўйлаб тарқаладиган кучли оғриқ; нерв вақти-вақти билан санчиб, зирқираб ёки тортишиб оғрийди. Уч шохли нерв, қуймич нерви, қовур-ғалараро нерв невралгияси кўпроқ учрайди. Учлик нерв шамоллаганида юз, кўз ва тишларда кучли оғриқ бўлади. Инфексион касалликлар, интоксикация, шикастланишлар, моддалар алмашинувининг бузилиши, атеросклероз, организмнинг совуқ қотиши, касбга алоқадор зарарлар сабаб бўлади. Невралгия қайси соҳа нервида бўлса, ўша соҳа нервининг пояси, қобиғи таъсирланади, нерв пояси шишади, атрофидаги мускуллар тортишади (Масалан, уч шохли нерв невралгиясида юз мускуллари тортишиши), баъзан нервда структур ўзгаришлар кузатилади.
Невралгия хуружида оғриётган жойда тери оқариши ёки қизариши, терлаш, кўз ёшланиши ёки сўлак оқиши, баъзан тошмалар пайдо бўлиши мумкин.
Даво невралгиянинг келиб чиқиш сабабига боғлиқ. Оғриқ қолдирувчи, яллиғланишига қарши, умумий қувватга киргизувчи дорилар, физиотерапия, санаторий ва курортларда даволаниш буюрилади.[1]
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |