[go: up one dir, main page]

Jump to content

Киев

Координаталари: 50°27′0″Н 30°31′25″Э / 50.45000°Н 30.52361°Э / 50.45000; 30.52361
From Vikipediya
Кйив

Кйив
Байроқ
Кйив
Герб
50°27′0″Н 30°31′25″Э / 50.45000°Н 30.52361°Э / 50.45000; 30.52361
Мамлакат Украина
Ҳукумат
 • мер Виталий Кличко
Аҳолиси
 (2022)
2 950 702
Вақт минтақаси УТC+2
Телефон коди +380 44
Почта индекс(лар)и 01001—06999
Кйив харитада
Кйив
Кйив

Киев ёки Кйив (украинча: Київ) — Украина пойтахти. Йирик саноат, маданият ва фан маркази, қаҳрамон шаҳар, Киев вилояти маркази. Днепр дарёсидаги порт. Йирик темир йўл, шоссе ва ҳаво йўллари тугуни. Днепр дарёсининг ўрта оқимида жойлашган. Январнинг ўртача темпатураси–5,8°, июлники 19,5°, Шаҳар майдон 800 км2. Аҳолиси 2888,4 минг киши (2024).

Ҳозриги Киев худудида бундан бир неча минг йил муқаддам дастлабки манзилгохлар бўлган. "Киев" номи В аср охири – ВИ аср бошидаги унинг афсонавий асосчиси Кий исми билан боғлиқ. Киев мил. ВИ—ВИИ асрларда шарқий славянларнинг полян қабиласи маркази сифатида ташкил топган. 882-йил Киев княз Олег қўл остига ўтди ва 1132-йилгача Киев Русининг сиёсий, маданий ва савдо маркази. 1240-йил Киевни мўғуллар забт этди. 1362-йилдан Литва ва Полша таркибида. 1654-йилда Россия империяси таркибига қўшиб олинган.

1917-йил октабрда ҳокимиятни Марказий рада эғаллади. 1918-йил 26-январда Киевни кизил армия босиб олди. 1918-йил 1-мартдан Киев аввал немислар, кейин деникинчилар қўл остида бўлди. 1920-йиллардан бошлаб шаҳарнинг саноат жиҳатдан аҳамияти ўса бошлади. 1941-йил сентабрда Киевни фашистлар Германияси босиб олди, 1943-йил ноябрда Киев озод этилди. 1990-йилдан мустақил Украина пойтахти.

Машинасозлик, шу жумладан, станоксозлик, транспорт машинасозлиги, аниқ приборсозлик, электротехника ва радиоэлектроника маркази. Енгил (шойи тўқиш, трикотаж, тикувчилик, поябзал), полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Метрополитен ишлаб турибди (1960-йилдан). Украина Фанлар академияси, 18 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет, консерватория), 15 театр (шу жумладан, Украина опера ва балет театри), филармония, қарийб 30 музей (шу жумладан, Т. Г. Шевченконинг адабий-бадиий музейи, тарих, украин тасвирий санъат музейи, рус санъати, ғарб ва шарқ санъати музейлари, халк, меъморлиги ва турмуши музейи, Киев тарихи музейи, археология, халқ безаги санъати музейлари, адабиёт ва санъат архив-музейи, тиббиёт тарихи музейи ва бошқалар), республика стадиони бор.

Киевда София собори (ХИ аср; қўнғироқхонаси ХВИИ—ХИХ асрлар), Олтин дарвоза (ХИ аср), Видубецк монастири (ИИ-аср), Спас черкови (ХИ аср охири – ХИИ аср боши), Кирилл черкови (ХИИ аср), Киев Печера лавраси (ХИИ—ХВИИИ асрлар), Андреев черкови (ХВИИИ аср), Владимир собори (ХИХ аср) сақланган. 1947–54-йилларда шаҳар марказий кўчаси ансамбли – Крешчатик барпо этилган. 60–80-йилларда Русановка, Оболон ва бошқалар турар жой массивлари вужудга келди. Бабий Ярда ёдгорлик (1976), "1941–45 йиллар уруши тарихи Украина давлат музейи" мемориал мажмуаси (1981) барпо этилди[1].

Ҳаволалар

[edit | edit source]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил