[go: up one dir, main page]

Jump to content

Анхой

From Vikipediya

Анхой, Анхуэй — Хитой шарқидаги провинсия, Янсзи дарёси бўйида. Майдони 140 минг км². Аҳолиси зич, 56 млн. киши (1990). А.нинг Янсзи дарёсидан шимолидаги, яъни Буюк Хитой те-кислигидаги қисми пасттекислик, жанубий қисми тоғлик. Иқлими субтропик конти-нентал, муссон таъсири кучли. Январнинг ўртача температураси 0° дан 4° гача, июлнинг ўртача температураси 28°. Кўп ерларда йилига 1000 — 1500 мм, Хуайхе дарёсидан шимолийда 600 — 700 мм ёғин ёғади. Дарёлари кўп, йириклари Янсзи, Хуайхе. Тупроғи унумдор. Деҳқончиликда ғалла экинлари, айниқса шоликорлик катта ўрин ту-тади. Хуайхе дарёсидан шимолида буғдой, маккажўхори, тариқ, индов, рами, тама-ки, ловия, пахта, тоғ ён бағирларида чой экилади. Чой, тамаки ва шоли етишти-риш жиҳатидан А. Хитой провинсиялари орасида 3-ўринда туради. Чўчқачилик, ўрмон хўжалиги, кончилик саноати ва ме-таллургия ривожланган. А.да тошкўмир (Хуайнан), темир рудаси (Данту), мис (Тунгуаншан), аччиқтош, олтингугурт, фосфорит қазиб чиқарилади. Бир неча электр стансия ва иссиқлик электр марказлари бор. Данту шаҳри яқинида металлургия заводи, Уху шаҳрида кемасозлик корхоналари, Хефей, Банбу шаҳарларида қишлоқ хўжалиги машинасоз-лиги ва металлсозлик, бир қанча жойларда тегирмон, обжувоз, ёғ, чой, ип газлама, қоғоз корхоналари бор. Барча юкларнинг 2/3 қисмидан кўпроғи дарё ва кўлларда ташилади. Асосий портлари: Уху, Юй-сикоу (Янсзи бўйида), Банбу (Хуайхе бўйида). Маъмурий маркази — Хефей.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил