[go: up one dir, main page]

Jump to content

Никеллаш

From Vikipediya

Никеллаш — металл буюмлар сир-тига никел қоплаш. Одатда, никел 1 — 2 мкм дан 40—50 мкм гача қалинликда қопланади. Электролит, кимёвий ва контакт усуллари бор. Энг кўп тарқалгани электролит усули (қаранг Галванотехника). Бунда учта асосий компо-нентдан иборат электролитлар: буюм сиртида электрсизланувчи ионлар ман-баи ҳосил қилиш учун сулфат кисло-тали никел (70—280 г/л); катод катла-мида кислота катламини ростлаш учун борат кислота (30 г/л); анодларнинг нормал эришини осонлаштирувчи ош тузи (5—15 г/л) дан фойдаланилади. Кимёвий усулда натрий гипофосфатдан фойдаланилади. Электролит усулида Н. қийин бўлган сиртлар шу усулда никелланади. Контакт усулида 40 г/л борат кислота қўшилган никел хлориддан фойдаланилади. Вақт ўтиши билан никелланган буюмлар сирти хиралашиб крлади. Шунинг учун, кўпинча, никел катлами устига хром қатлами ҳам қопланади (қаранг Хромлаш). Н.дан тиббиёт асбоблари, автомобил, велосипед ва бошқа машина қисмларини безаш ёки корро-зиядан сақлашда фойдаланилади.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил