Мантиқ
- Бу мақола фалсафа осцоҳаси ҳақидадир. Математика осцоҳаси учун Математик мантиқ мақоласига қаранг.
Жами фанлар мажмуаси |
Фан |
---|
Мантиқ далил келтириш ва хулоса чиқариш принсипларини ўрганувчи фалсафий тадқиқотдир. Формал фан сифатида мантиқ абстракт унсурли тизимларни тадқиқ этади, бу унсурлар таъкид ёки аргументлар бўлиши мумкин. Мантиқ муаммолари ўзи ичига парадокслар, хатолар, сабаб ва оқибатлар орасидаги боғларга оид саволларни олади. Мантиқ — тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан. Мантиқ ўзининг шаклланиш ва ривожланиш тарихига эга. Мантиқга оид дастлабки фикрлар Қад. Шарқ мамлакатларида, хусусан, Ҳиндистон, Хитойда вужудга келди. Қадимда мантиқ фалсафа таркибида бўлган, мустақил фан сифатида шаклланмаган. Юнон фалсафасида мантиқ масалалари дастлаб Пармениднинг „Табиат тўғрисида“ асарида, Элейлик Зеноннинг апорияларида, Гераклит таълимотида у ёки бу даражада кўриб чиқилган. Аристотелгача бўлган мантиқий таълимотлар ичида Демокритнинг мантиқий таълимоти, Сокрашнчнт индуктив методи ва Платон диалектикаси диққатга сазовор. Мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши Аристотел номи билан боғликдир. У биринчи бўлиб мантиқ ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. Унинг „Категориялар“, „Талқин ҳақида“, „Биринчи аналитика“, „Иккинчи аналитика“, „Софистик раддиялар ҳақида“, „Топика“ номли асарлари мантиқ масалаларига бағишланган. Аристотел мантиқни „маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи“, „чин фикрни хато фикрдан ажра-тувчи“ фан сифатида таърифлайди. Аристотелдан сўнг мантиқ, асосан, стоиклар мактаби вакилларининг , Эпикур, скептиклар таълимотларида ривожлантирилган. Стоиклар мантиқнинг мақсади инсон ақлини хатолардан асраш ва ҳақиқатга эришишдир, деб билишган. Кейинчалик Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида ҳам мантиқ илми шаклланди. Ўрта Осиёда ҳам фалсафа ва мантиқ мустақил фан сифатида тараққий этди. Бунда Фаробий, Ибн Сино, Беруний, Умар Хайём, Алишер Навоий, Бедил каби буюк мутафаккирларнинг хизмати катта бўлди. Фаробий ўзининг „Мантиққа кириш“, „Илмларнинг келиб чиқиши ва таснифи“ асарларида мантиқ масалаларига илмий билиш методлари деб қараган. Форобий фикрича, мантиқ инсонларни билиш жараёнидаги турли хато ва адашишлардан сақлайди. Форобий тушунча, ҳукм ва уларнинг турлари, хулоса чиқариш, силлогизм ва унинг фигуралари, модусларини таҳлил қилди. Силлогизм ва исботлаш усули энг тўғри, ҳақиқатга олиб келувчи усул деб ҳисоблади. Ибн Синонинг „Китоб ашшифо“, „Китоб аннажот“, „Донишнома“ асарларида мантиқга доир фикрлари баён этилган. „мантиқ билинган (билимлар) ёрдамида билинмаганларни қандай қилиб аниқлашни кўрсатадиган, ҳақиқат ва ҳақиқацифат билим ва ёлғон нима эканлигини ҳамда улар қандай турларга эга эканлигини аниқлаб берадиган илмдир“, деган эди Ибн Сино. У мантиқ илмини барча илмларнинг муқаддимаси, уларни эгаллашнинг зарур шарти сифатида талқин этди. Аристотелнинг мантиқга оид таълимоти Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушдларнинг мантиқ га оид асарлари орқали Европага кириб келди. Ўрта аср Европасида мантиқ масалалари, асосан, умумий ва якка тушунчаларнинг ўзаро муносабати доирасида ўрганилди. Янги даврда Р. Декарт, Ф. Бекон, Т. Гоббс, В. Лейбниц ва бошқа мантиқ илми турли йўналишларининг яратилишига асос солдилар. 18 — 19-асрлар фалсафий фикрида И. Кант ва В. Ф. Гегел яратган мантиқий тизимлар муҳим ўрин тутади. Гегел фикрича, фалсафа мантиқ шаклида мавжуд, унинг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. Мантиқнинг асосий вазифаси ҳақиқатни аниқлаш, унга эришиш йўлларини ўрганишдир.
Мантиқ тафаккурнинг намоён бўлиш шакллари ва тараққиётини, шу жумладан, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни кўрсатадиган қонун қоидалар йиғиндисини ўрганади. Мантиқнинг вазифаси — чин фикрни, ҳақиқатни аниқлаш. Мантиқ илмининг ўрганиш объекти тафаккурдир Тафаккур 3 хил шаклда: тушунча, ҳукм (мулоҳаза) ва хулоса чиқариш шаклида мавжуд бўлади. Муҳокама юритиш ана шулар ва уларнинг ўзаро алоқаларга киришиши натижасида вужудга келадиган бошқа мантиқий тузилмалар (мас, муаммо, гипотеза, назария, ғоя ва бошқалар)да амалга ошади. Муҳокама юритишда ишончли натижаларга эришишнинг зарурий шарти қаторига фикрнинг чин бўлиши ва формал жиҳатдан тўғри қурилиши киради. Ўзи ифода қилаётган предметга мувофиқ келувчи фикр — чин фикр деб аталади (қаранг Исбот). Фикрни тўғри қуришга тафаккур қонунлари талабларига риоя қилгандагина эришиш мумкин. Тафаккур қонунлари (қаранг Айният қонуни, Зиддият қонуни, Етарли асос қонуни, Учинчиси истисно қонуни) му-ҳокама юритиш жараёнида фикрлар (фикрлаш элементлари) ўртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. Тафаккур кўп қиррали жараён бўлиб, уни турли томондан, хусусан, мазмуни ва шакли (тузилмаси) бўйича ёки келиб чиқиши ва тараққиётида олиб ўрганиш мумкин. Буларнинг барчаси мантиқ илмининг вазифасини ташкил этади, унинг турли методларидан (қаранг Индуксия, Дедуксия) фойдаланишга, ҳар хил йўналишга ажралишига сабаб бўлади.
Ҳозирги пайтда мантиқнинг формал мантиқ, диалектик мантиқ, математик мантиқ каби йўналишлари бор. Формал мантиқ тафаккур структурасини фикрнинг аник, мазмуни ва тараққиётидан четлашган ҳолда, нисбатан мустақил равишда ўрганади. Унинг диққат марказида муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ қоидалар ва мантиқий амаллар ётади. Диалектик мантиқ тафаккурни унинг мазмуни ва шакли бирлигида ҳамда тараққиётида олиб ўрганади. Математик мантиқ тафаккурни математик методлар ёрдамида тадқиқ этади. У ҳозирги замон математика сининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб, тафаккурни юқори даражада абстрактлашган ва формаллашган системада таҳлил қилади. 20-асрда ноанъанавий мантиқнинг турли йўналишлари, хусусан, кўп қийматли мантиқий системалар (Й. Лукасевич, Гейтинг , Рейхенбахнинг уч қийматли мантиқий системалари, Постнинг нқийматли мантиқий системаси ва шаҳрик.), конструктив мантиқ лар (А. Н. Колмогоров, А. А. Марков вариантлари) ва модал мантиқ каби назариялар вужудга келди ва ривожланди.
Ўзбекистонда мантиқ масалалари билан дастлаб мантиқ Мантиқ Хайруллаев, Э. Ю. Юсупов, В. Қобулов шуғулланган. Кейинчалик И. Раҳимов, мантиқ Шарипов, О. Имомхўжаева, Д. Файзихўжаева ва бошқа мантиқга оид илмий изланишлар олиб боришди.
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]Адабиётлар
[edit | edit source]- Хайруллаев мантиқ Мантиқ, Ҳақбердиев мантиқ, Логика, Тошкент, 1984.
- Шарипов мантиқ, Файзихўжаева Д., Мантиқ (маърузалар матни), Тошкент, 2001.
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Фалсафий Мантиққа Кириш, Паул Неwалл (ингл.)
Умумий мавзулар | Шарқ фалсафаси · Ғарб фалсафаси | Фалсафа тарихи: Антик · Ўрта Асрлар · Ойдинлашма ·Ренессанс ·ХВИИ аср ·ХВИИИ аср · ХИХ аср ·ХХ аср |
Соҳалар | Эстетика · Этика · Эпистемология · Мантиқ · Метафизика · Таълим фалсафаси · Тарих фалсафаси · Тил фалсафаси · Ҳуқуқ фалсафаси · Фан фалсафаси · Метафалсафа · Сиёсат фалсафаси · Дин фалсафаси · Уруш фалсафаси |
Оқимлар | Таҳлилий фалсафа · Детерминизм · Диалектик материализм · Рационализм · Экзистенсиализм ·Абсурдизм ·Ҳегелчилик · Гуманизм · Идеализм · Материализм · Янгиафлотунчилик · Нигилизм · Феноменология · Афлотунчилик · Позитивизм · Постмодернизм · Прагматизм · · Схоластицизм · Стоицизм |