[go: up one dir, main page]

Jump to content

Малайзия

From Vikipediya
Малайзия
مليسيا
ШиорБерсекуту Бертамбаҳ Муту
(Малай: Унитй инcреасес Стренгтҳ)
Мадҳия: Негараку
(Мй Cоунтрй)
Лоcатион оф Малайзия
Пойтахт Куала Лумпур
Расмий тил(лар) Малайзия тили
Ҳукумат Конституцион Роҳиблик
Абдуллаҳ ал-Ҳаж
Анwар Ибраҳим
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
31-август 1957
Майдон
• Бутун
330,803 км2 (65-ўрин)
• Сув (%)
0.3
Аҳоли
• 2022-йилги рўйхат
30,953,136 (46-ўрин)
• Зичлик 72/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2019-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$248,700 мил. (20-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$10,383
Пул бирлиги Малайсиан Ринггит (МЙР)
Вақт минтақаси УТC+8
• Ёз (ДСТ)
УТC+8
Қисқартма МЙ
Телефон префикси 60
Интернет домени .мй


Малайзия ёки Малайсиа (малайча: Малайсиа) (Персекутуан Танаҳ Малайсиа) – Жанубий-Шарқий Осиёдаги давлат. Ҳудудини Жанубий Хитой денгизи иккига ажратиб туради; Ғарбий Малайзия (Малайя) Малакка ярим оролнинг жанубда, Шарқий Малайзия Калимантал о.нинг шимолий қисмида жойлашган. Майдони 332,8 минг км². Аҳолиси 22,2 млн. киши (2001). Пойтахти – Куала-Лумпур шаҳри Маъмурий жиҳатдан 13 штат ва 2 федерал ҳудудга бўлинади.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Малайзия – федератив давлат, конституцияли монархия. Буюк Британия бошчилигидаги Ҳамдўстлик таркибида. Амалдаги конституцияси 1963-йилда қабул килинган, унга Малайя федерациясининг 1957-йилги конституцияси асос қилиб олинган ва кейинчалик тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – олий ҳукмдор (подшоҳ, 2001-йил 12-декабрдан Султон Туанку Сайд Сирожиддин Сайд Нутра Жамолуллайл), у 9 малайя кенгашида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи органи – 2 палатали парламент. Ижроия ҳокимиятини бош вазир бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

Малайзия экватор минтақасида жойлашган. Малакка ярим оролнинг катта қисмини тепаликлар, паст ва ўртача баландликдаги тоғлар (баландлиги 1000–2000 м; энг баланд жойи – Тахан тоғи, 2190 м) эгаллаган. Соҳил қисмлари (эни 90 км гача) пасттекислик. Калимантан оролининг соҳиллари ҳам текислик, ўрта қисми тепаликлар ва 2000–2400 м баландликдаги тоғлардир. Малайзиядаги энг баланд жой – Кинабалу тоғи (4101 м). Иклими экваторга хос, шимолроғида субекватор муссонли иқлим. Ўртача ойлик температура йил давомида 25°–28°, Йиллик ёғин соҳилларда 2000–5000 мм. Дарёлари (Ражанг, Паханг, Барам, Кинабатанган ва бошқалар) серсув. Тупроклари подзоллашган латерит, паеттекисликларда аллювиал тупроклар. Ер юзасининг 3/4 қисми доим яшил нам тропик ўрмон. Палма, бамбук, тоғларида эман, дафна ва бошқа ўсади. Ўрмон ҳайвонлари кўп. Йирик ҳайвонлардан фил, икки шохли каркидон, ҳимолай айиғи, йўлбарс, қоплон, ёввойи буйволлар, шунингдек, маймун, тимсоҳ, бўғма илонлар бор. Тропик ўрмонларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси Таман-Негара, Бако миллий боғларида қўриқланади.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Аҳолисининг 54 % малайялар, 34 % хитойлар, 10 % ҳиндлар ва б, давлат тили – малайзия тили, давлат дини – ислом. Шаҳар аҳолиси 75 %(2018). Йирик шаҳарлари: Куала-Лумпур, Жоржтаун, Ипох, ЖохорБару ва бошқа

Тарихи

[edit | edit source]

Малайзия ҳудудида одам илк палеолит давридан яшайди. Милоддан аввалги 3–1минг йилликларда Малакка ярим оролга Хитойнинг жануби-ғарбидан австронез қабилалар келиб ўрнашган. Милодий 1минг йиллик бошларида Марказий Суматрадан малайяларнинг аждодлари кўчиб келган.

Малакка ярим орол аҳолисининг Ҳиндистон билан савдо ва маданий алоқалари бу ерда илк давлатларнинг юзага келишида катта аҳамият касб этган. Бундай давлатлар Малакка ярим оролнинг ши-м.да, дарёларнинг қуйилиш жойидаги шаҳарларда вужудга келган. Бу шаҳардавлатлар 3–14-асрларда ўзидан кучлироқ қўшни давлатларга тобе бўлган.

15-асрда ва 16-аср бошларида Малакка ярим орол, Риау архипелаги ва Суматра оролнинг шарқий қисми Малакка султонлиги қўл остида бирлаштирилди. 1511-йил Малакка султонлигини Португалия босиб олди. Малайзия ҳудудининг ғарбий қисми – Малайяда бир неча султонликлар ташкил топди, булардан энг йириги – Жохор 16– 18-асрларда бутун Малайя ни ўз ҳокимияти остида бирлаштиришга ҳаракат қилди. 1641-йил Малаккани голландлар босиб олди. 18-аср охиридан Малайя давлатига инглиз мустамлакачилари таъсир кўрсата бошлади. 1786–1888-йиллар давомида инглизлар ҳозирги Малайзия ҳудудининг катта қисмини босиб олди. Мустамлакачиларга карши уруш ҳамда қўзғолонлар бўлди (1791, 1831-32, 1875-76, 1891-94 ва ҳоказо).

Иккинчи жаҳон уруши даврида Малайзияни япон армияси босиб одни. 1943-йил Малайзияда боскинчиларга қарши халқ армияси тузилди. 1945-йил 2-сентабрда япон босқинчилари халқ армияси томонидан тормор этидди, мамлакатда демократик ҳокимият органи – халқ қўмиталари тузилди. Кўп ўтмай инглиз мустамлакачилари Малайзияга қайтиб, илгариги босқинчилик тартибини ўрнатишга ҳаракат қилдилар. Айни вақтда мустамлакачилар миллий озодлик ҳаракатига сиёсий найранг йўли билан путур етказишга интилдилар. 1946 ва 1948-йиллардаги конституция ислоҳотига кўра, Сингапур Малайядан ажратилди. Малайя 1946-йилдан Малайя Иттифоқи ва 1948-йилдан Малайя Федерацияси деб атадди. 1946-йил Саравак ва Сабах Буюк Британия мустамлакасига айланди. 1948-йил июнда инглиз ҳокимияти мамлакатдаги миллий озодлик ҳаракатига қарши ҳужумга ўтди. 1949-йил февралда малайя халқининг Озодлик армияси тузилди. 1955-йил Малайя Федерациясининг қонун чиқарувчи кенгашига сайловда Федерациянинг Британия Ҳамдўстлиги доирасида мустақиллигини ёклаб чиққан Уч партия иттифоқи (1957-йилдан Иттифоқ партияси) ғалаба қозонди. 1957-йил 31-августада Малайя Федерацияси мустақиллиги эълон қилинди. 1963-йил 9-июнда Лондонда Буюк Британия, Малайя Федерацияси, Сингапур, Сабах ва Саравак ўртасида Малайзия Федерацияси ташкил топганлиги тўғрисида ўзаро битим имзоланди; 1965-йил Малайзия билан Сингапур ҳукумати ўртасида келишмовчилик бўлиб, Сингапур Федерация таркибидан чиқиб кетди. Малайзия 1963-йилдан БМТ аъзоси. 1992-йил 1-январда УзР билан дипломатия муносабатларини ўрнатган. Малайзиянинг миллий байрами – 31-август – Миллий кун (1957).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Умуммалайзия ислом партияси, 1951-йилда тузилган; Малайзия хинд конгресси, 1946-йилда асос солинган; Малайзия хитой уюшмаси, 1949-йилда ташкил этилган; Малайя бирлашган миллий ташкилоти (янги), 1988-йилда асос солинган; Демократик ҳаракат партияси, 1966-йилда тузилган; Миллий фронт, 1973-йилда 12 партиянинг ҳукмрон коалииияси (иттифоқи) тарзида ташкил этилган. Малайзия касаба уюшмалари конгресси, 1949-йилда тузилган.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Малайзия – индустриал-аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда ишлаб чиқариш саноатининг улуши – 28,7 %, кончилик саноатининг улуши – 9,3 %, қишлоқ хўжалигининг улуши – 17,3 %. Малайзиянинг асосий экини – шоли бўлса ҳам, мамлакат эҳтиёжини қондирмайди. Мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоғи каучук ишлаб чиқаришдир. Бундан ташкари, кокос палмаси, ананас, какао, чой, мурч, сабзавот, мевалар етиштирилади. Чорвачилик сует ривожланган; корамол, чўчқа боқилади. Денгиз қирғоғи яқинида ва дареларда балиқ овланади. Экспорт учун ёғоч тайёрланади. Малайзия саноатининг асосий тармоқдари: электротехника, нефтни қайта ишлаш, кимё, металлургия, автомобил, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати; кончиликнинг асосий тармоқлари: нефт, табиий газ, қалай, темир ва мис рудалари, боксит қазиб чиқариш. Малайзия интеграл схема, кондиционер, радио ва телеаппаратуралар ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардан бири. Йилига 24,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Каучук, палма ёғи, қалай экспорт қилишда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Ҳунармандчилик (ганчкорлик, заргарлик, каштачилик ва бошқалар) ривожланган.

Темир йўллари узунлиги 2,2 минг, автомобил йўллари узунлиги 52,5 минг км. Денгиз савдо флотининг тоннажи – 2,9 млн. т. дедвейт. Д енгиз портлари: Келанг, Жоржтаун, Куантан, Куала-Лумпур. Жоржтаун, Кота-Кинабалуда аэропортлар бор.

Малайзия четга нефт, электрон ва электротехника буюмлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт воситалари (жумладан, автомобил), резина техника, тўқимачилик маҳсулотлари, поябзал, кийим-кечак сотади; четдан машина ускуна, саноат ва оптика жиҳозлари, транспорт воситалари, станоклар, озиқ-овқат сотиб олади. Савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: Япония, Сингапур, АҚСҲ, Европа Ҳамжамияти мамлакатлари, Жанубий Корея, Хитой, Тайван. Пул бирлиги – ринггит (Малайзия доллари).

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Халқ маорифи тизими 6 йиллик бошланғич мактаб (6 ёшдан 12 ёшгача булган болалар учун), 3 йиллик кичик ўрта мактаб ва 2 йиллик катта ўрта мактаб (катта ўрта мактаб ҳузурида ижтимоий, табиий-илмий ва техника ҳамда касб-ҳунар таълими бўлимлари бор) дан иборат. Ҳунармандчилик мактаблари, ўрта техника коллежлари ва оширилган тоифадаги техника коллежларида ҳам турли кас-блар ўргатилади. Куала-Лумпур университети (1962), Миллий университет (1970), Технология университети (1972), қишлоқ хўжалиги университети (1973), Жоржтаундаги университет олий таълим беради. Куала-Лумпурда Миллий кутубхона (1971), Миллий музей (1963, археология, этнография, зоология мажмуаси билан) бор. Табиий каучукни тадқиқ қилиш институти, Малайзия илмий тадқиқот институти, ўрмончилик ва тропик балиқчилик тадқиқот марказлари, тиббиёт илмий тадқиқот институти, Ижтимоий фанлар тарихи жамияти, Малайя тили ва адабиёти агентлиги, Тамил тили жамияти мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Мамлакатда нашр этиладиган йирик газеталар: „Берита ҳариан“ („Кун янгиликлари“, Малайзия тилида чиқадиган кундалик газета, 1957-йилдан), „Бизнес таймс“ („Бизнес вақти“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1976-йилдан), „Малай мейл“ („Малайя почтаси“, инглиз тилида чиқадиган кечки газета, 1896-йилдан), „Минггуан Малайзия“ („Малайзия ҳафта ичида“, Малайзия тилида чиқадиган якшанбалик газета, 1964-йилдан), „Нанян шанбао“ („Жанубий денгизлар савдо газетаси“, хитой тилида чиқадиган кундалик газета, 1923-йилдан), „Стар“ („Юлдуз“, инглиз тилида чиқадиган кундалик газета, 1971-йилдан), „Тамил несан“ („Тамиллар посбони“, таъмил тилида чиқадиган кундалик газета, 1924-йилдан) ва бошқа Бернама ахборот агентлиги, 1967-йилда таъсис этилган. Малайзия радиоси 1946-йилдан, Малайзия телевидениеси 1963-йилдан ишлайди.

Адабиёт

[edit | edit source]

Адабиёти малайя, хитой, тамил ва инглиз тилларида. Малайя тилида яратилган адабийўт асосий ўринни эгаллайди. 7-асрда тарихий, ҳуқуқий, диний мавзулардаги асарлар, авлиё-анбиёларнинг қиссалари, насиҳатгўйлик адабиёти яратила бошлади. Малайя адабиётининг янги даврини бошлаб берган адиб Абдулло ибн Абдулқодир Муншийдир. У ўзининг „Абдулло ҳақида қисса“ (1849) асарида ижтимоий тенгсизлик, жоҳилликларни танқид қилади. 1925–26 йилларда Сайд Шайх ибн Ахмад ал-ҳодининг замонавий Миср ҳаётидан олиб ёзган „Фарида Хоним“ романи майдонга келди. Кейинчалик Аҳмад Навоби бин Муҳаммад Али, Аҳмад ибн Исмоил ва бошқа ҳам кўплаб асарлар ярата бошладилар. Аҳмад бин Ҳожи Муҳаммад Рашид Тол илк бор малайя қаҳрамонлари иштирокидаги „Ҳақиқий дўст“ (1927), „Бу Салмами?“ (1928) ва бошқа романлар яратди.

30-йилларда яиги индонез адабиётининг таъсири кучайди; А. Самад бин Аҳмад, А. Бахтиёр, Р. Мансур ва бошқаларнинг миллий руҳдаги романлари пайдо бўлди. Хусусан, миллий ҳаракат арбоби Абдуллоҳ Сиддиқнинг „Бирга курашайлик“ (1941) романида ватанпар-варлик ва мустамлакачиларга қарши кураш мавзулари кенг янгради.

50-йилларда адабиётда асосий ўринни халқ ҳаётига бағишланган шеър ва ҳикоялар эгаллади. 1950-йил бир гуруҳ қаламкашлар – К. Мас, У. Аванг, М. Асраф, А. Самад Исмоил ва бошқа „50-йиллар авлоди“ адабиёт бирлашмасини ташкил этдилар ва „Санъат жамият учун“ деган шиорни олға сурдилар. Миллий озодлик ҳаракати адабиётнинг асосий мавзуи бўлиб қолди.

Кейинги йилларда А. Самад Сайд („Салина“), А. Вати („Айлана“), А. Али („Инқироз“), А. Самад Исмоил („Вазир“), Иброҳим Умар („Чапдаги қадам“), С. Усмон Келантан („Шимоли-шарқдаги шабада“) ва бошқаларнинг асарларида мухим ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Малайзияда тамил (С. Вадивел, Ж. Перумал, Г. С. Шанмугам), хитой (Сун Я, Сзян Жен) ва инглиз (Ли Кок-Янг, Уй Бун-Сенг) тилларида ҳам адабиёт ривожланаётир.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Малайзия ҳудудида милоддан аввалги 1минг йилликнинг 2-ярмига оид гулдор сопол идиш ва ҳайкаллар (Алор-Гажах ва Берхаллимадаги тош ёдгорликлар), Клангда ва Тембелинг дарёси бўйида ҳарсанг террасалар, сағаналар, жез буюмлар топилган. 7–8-асрларгача ҳинд намуналарига тақлид қилинган: Будда ибодатхоналари ва ҳайкаллари тикланган. Безак санъатида олтин ва кумушдан, шойи, сополдан фойдаланилган, каштачилик ривожланган. 14-асрдан ислом дини кириб келиши муносабати билан мусулмон иншоотлари қуриш урф бўлди (Перах, Кедах ва Жохорда 17– 18-асрларда маежид ва мақбаралар қурилган). 15–19-асрларда, айниқса, кулолчиликда хитойларнинг таъсири кучайди. 16-асрда мустамлакачилар бостириб келгач, қад. маданият таназзулга учраб, европача меъморлик ва санъат шакллари жорий этила бошлади. 19-аср 2-ярмида шаҳарлар (Пинанг, Куала-Лумпур) ривожланди. Европа, Хитой, Ҳиндистон, мусулмон услублари крришмасидан иборат иморатлар қурилди. Турар жойлар қозиқ ва тошлар устига, ерга ёғоч ҳамда бамбук синчлардан бар-по этилди.

20-асрдан катта шаҳарлар ёнида Тесак, Жохор-Бару, Баттер-эрт каби йўлдош шаҳарчалар барпо этила бошлади. Малайянинг „кампонг“ деб аталувчи қишлоклари зич тарзда ёки йўллар, дарёлар, тоғ водийлари бўйлаб жойлаштирилади. Малайзия дарёларида бамбук кулбали солларни, уйқайикларни учратиш мумкин. Мамлакатнинг қад. аҳолиси бўлмиш чангалзор кишилари бамбук ва палма япрокдаридан ясалган чайлаларда яшайди. Янги қишлоқларда ғишт, темир-бетон ва ёғочдан уйлар қурилаётир.

20-аср бошларидан чинни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Хонадонларда тўқилган газмолдан саронги деб аталувчи миллий кийим ва рўмоллар зардўзлик усулида тайёрланади. Перакда каштачилик ривожланган. Келантан заргарлари зебзийнат буюмлари, ўйма нақшли идишлар, қумғонлар, қутичалар ясайдилар.

Малайзиянинг замонавий тасвирий санъатида рассомлик, ҳайкалтарошлик ривожланган. Ҳунармандчиликнинг кулолчилик, тўқувчилик, сават тўқиш каби турлари сақланган.

Киноси

[edit | edit source]
П. Ремли

Ҳар йили мамлакатга 1000 тагача хорижий филм келтирилади. Бундай шароитда миллий кинематографиянинг ривожланиши жуда қийин. Малайзияда дастлабки чинакам миллий кинофилмлар 50-йилларнинг охирларида яратидси. Уларнинг аксарияти анъанавий мусиқий драмалардан иборат. Режиссёр, ссенарийчи, композитор, актёр ва хонанда П. Ремли шундай драмаларни сахналаштиришга ихтисослашган. Кейинги йиллардаги анчагина кинокартиналар Таиланд, Сингапур, Филиппин, Индонезия каби мамлакатлар билан биргаликда яратилди. 1981-йилда кинони ривожлантириш ташкилоти тузилган. Бадиий филмлар орасида қуйидагилар бор: „Ханг Туах“ (режиссёр Ф. Межундар), „Се-мерах Пади“ (режиссёр П. Ремли), „Йиғлама“ (режиссёр Р. Тимоэр), „Муҳаббат ва қўшиқ“ (режиссёр Д. Сулонг), „Эртанги кун умидида“ (режиссёр Д. Шамсуддин), „Она, онажон“ (режиссёр А. Маҳмуд).

Ўзбекистон – Малайзия муносабатлари

[edit | edit source]

Спорт

[edit | edit source]

Малайзиядаги энг такомиллашган спорт тури бу бадминтон, бовлинг, футбол ва сквош ҳисобланади. Голфга ҳам ҳозирги кунда катта эътибор берилмоқда. Малайзияда ҳар йили йирик мусобақалар ўтказилади, хусусан 1998-йилда ўтказилган „Ҳамкорлик Ўйинлари“ (инглизча: Cоммонwеалтҳ Гамес).

Манбалар

[edit | edit source]