бурда
[edit]
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
[edit]бур-да
Айтилиши
[edit]Этимологияси
[edit]БУРДА 'Синдириб ол-' маъносини англатадиган форсча [бор(р)идан] (ПРС, 67), тожикча буридан феъчининг (ТжРС,85) бурид ўтган замон асосидан -а қўшимчаси билан ҳосил қилинган равишдош шакли бўлиб (ТжРС, 560), 'бирор нарсадан кесиб, синдириб олинган парча' маъносини англатади (ЎТИЛ, И, 150): бурда нон каби. Ўзбек тилида бурда отининг бурда-бурда такрорига қип- феълини қўшиб бурда-бурда қил- феъли ҳосил қилинган; бурда оти бошидаги б товушини с товушига адмаиггириб бурда-сурда такрори хам тузилган бўлиб, 'катга-кичик бўлаклар' маъносини англатади; бурда отидан бурдапа- феъли ҳам ясалган.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (ИИИ-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.
\ф. — кесилган, бўлинган
Маъновий хусусиятлари
[edit]Маъноси
[edit]Кичик парча, бўлак (нон, гўшт ва шу кабилар ҳақида).◆ Бир бурда патир. Кўпчилик бир муштдан урса, ўлдиради, бир бурдадан берса, тўйдиради. Мақол. н◆ Эрталаб туриб, бир бурда нон билан бир пиёла қатиқ ичдим, кейин қайнатамникига жўнадим. Ў. Усмонов, Сирли соҳил.◆ Мана, гўжа ҳам тайёр: унда на ёғбор ва на бир бурда гўшт. Ж. Шарипов, Хоразм.◆ Мана, кўринг, кўйлакларини бир бурдадан қшшбташлабди-я! "Шарқ юлдузи".
- Бир бурда бўлиб қолмоқ Озиб-тўзиб, жуссаси кичрайиб, ожиз бўлиб қолмоқ.◆ -Рустам ака, Азизани шу кунда кўрсангиз, бир бурда бўлиб қолди, — деди ачиниб Муҳаббат. В. Ғофуров, Вафодор.◆ Сайд отасининг елка-лари чўкиб, юзлари бир бурда бўлиб қолгани-ни пайқади. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги. Бир бурда ер (тоғ ва б.) Кичик ер парчаси. ◆ ..бир бурда тоғ қуласа, бутун бошли қишлоқ аҳолиси табиатнинг бу бебоиишгидан танг қоларди. С. Кароматов, Бир томчи қон. Бир бурда одам (юз ва б.) Жуссаси кичик, ожиз, озғин одам.◆ Энди у бутун умидини ҳали кўз-ларини очмаган бир бурдагина қизалоққа қўйган. Ё. Хаимов ва М. Раҳмон, Ҳаёт-мамот. ◆ ..бобо айвон пешига омонатгина чўнқайиб, хотинининг бир бурдагина сўлғин юзига тикилди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар. Ҳам хўрдани, ҳам бурдани урмоқ Унисидан ҳам, бунисидан ҳам баравар манфаатдор бўлмоқ, фойдаланмоқ ёки ҳам емоқ, ҳам олиб кетмоқ (олғир одам ҳақида).◆ Айниқса, фартуқли кишиларнинг серсоқоли ҳам хўрдани, ҳам бурдани урадиган кўринади. "Муштум".
Синонимлари
[edit]Антонимлари
[edit]БУРДА. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.
Таржималари
[edit]бурда
Тиллар
[edit]Русча ру
бурда
кусок, ломоть; отрезок, обрезок, клочок; ◆ бир ~ нон ломоть хлеба, кусок лепёшки; ◆ бир ~ ер клочок земли; ◆ ~-~ разрезанный, разломанный на куски; разорванный в клочья, ломтями; ◆ ~-~ нон хлеб кусками; лепёшка, разломанная на куски;◆ ~-~ ерлар мелкие земельные участки; ◆ ~-~ бўлмоқ разламываться на куски; изорваться в клочья; ◆ ~ қилмоқ резать, разламывать на куски; рвать в клочья; ◆ ~-сурда состоящий из разных кусков: ◆ ~-сурда нон куски, объедки лепёшки или хлеба; ◆ ~-сурда ерлар мелкие земельные участки; ◆
- бир ~ одам маленький невзрачный человек.